24.03.2024 17:56
1033
Теглар
Ҳонгкогга қарши ўйинни иорданиялик ҳакам бошқаради

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши 2-босқичи 4-турида Ҳонгконгни қабул қилади. 

Беллашувни иорданиялик рефери Аҳмад Файсал Ал Али бошқарадиган бўлди. 

Бу ҳакам ўтган йили U17 Осиё Кубоги чоракфиналида Ўзбекистон ўсмирларининг Саудия Арабистонига қарши баҳсини бошқарган ва ўшанда Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ЖЧга йўлланма қўлга киритишганди.

Ўзбекистон — Ҳонгконг ўйини 26 март куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 19:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар