24.03.2024 13:09
3072
Нагелсманн 7-сониядаги гол ҳақида: «Бу стандарт вазиятлар бўйича мураббийимиз томонидан тайёрланган эди»

Юлиан Нагелсманн Францияга қарши ўртоқлик баҳсидаги ғалабани (2:0) юқори баҳолади.

«Жамоа катта мақтовга лойиқ. Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Айниқса, дастлабки 25 дақиқада бир нечта гол уришимиз мумкин эди.

Ўйин бошланиши билан уюштирилган ҳужум (7-сониядаёқ гол урилди) режалаштирилган эди. Бизнинг стандартлар бўйича мураббийимиз Мадс Буттгерайт туфайли ҳаммаси аъло даражада тайёрланди ва бажарилди.

Иккинчи бўлимда яна босимни оширдик ва 3-4 та жуда яхши имкониятга эга бўлдик. Ҳатто бир қанча алмаштиришлардан кейин ҳам Ундав ва Миттелштедт ажойиб вазиятларга эга бўлишди. Умуман олганда, мен жуда мамнунман», — деди Германия миллий жамоаси бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар