24.03.2024 13:10
3217
«Эҳтиёт бўлинг. Бу — ўртоқлик ўйинлари». Анчелотти ФИФА кунлари олдидан «Реал» футболчиларини огоҳлантирган

Карло Анчелотти бошчилигидаги «Реал» мураббийлар штаби ФИФА кунлари олдидан машғулотлар базасида ўз футболчилари учун огоҳлантириш қолдирди, деб ёзади Marca. 

Ноябр ойида Винисиус Жуниор ва Эдуардо Камавинга ўз миллий жамоалари сафида ўйнаб жароҳат олишганди. Буни инобатга олган мураббийлар штаби «қироллик клуби» машғулот майдонидаги доскага футболчиларга хабар, тўғрироғи, огоҳлантириш қолдирган.

«Жуда эҳтиёт бўлинг. Бу — шунчаки ўртоқлик ўйинлари», — деб ёзилганди мадридликларнинг кийим алмаштириш хонасида. 

Шунингдек, италиялик мутахассис жароҳатлардан эҳтиёт бўлишни футболчилар билан оғзаки муҳокама қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар