24.03.2024 09:27
5489
Эрикссон орзусига етган ўйинда «Ливерпул» афсоналари «Аякс» вакилларини мағлуб этди

Свен-Йоран Эрикссон «Ливерпул» бошқарувидаги ўйинни умрининг охиригача эслаб қолишга ваъда берди.

Саратонга чалинган ва бир йилдан камроқ умри қолгани айтилаётган 76 ёшли мутахассис «Аякс» афсоналарига қарши баҳсда «қизиллар» афсоналарига мураббийлик қилди. 

Мерсисайдликлар Грегори Винял, Жибрил Сиссе, Набил Эл Жар ва Фернандо Торреснинг голлари эвазига 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Ўйлайманки, бугун ҳамма ғалаба қозонди. Бу ажойиб, мутлақо ҳайратланарли, ақл бовар қилмайдиган воқеа бўлди: «You will never walk alone»дан тортиб ўйиннинг қолган қисмигача. Ва яхши ғалаба: 0:2га ютқаза туриб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозондик!

Мухлисларнинг қўшиғини эшитиб йиғладим. Биз ҳар доим майдонда энг яхши жамоа бўлганмиз, шунинг учун натижа адолатли.

«Энфилд» эса ажойиб. Буни умримнинг охиригача эслаб қоламан», — дейди швециялик мураббий.

Маълумот учун, Эрикссон «Ливерпул» мухлиси саналади. Аммо шу пайтгача жамоани бошқармаганди ва афсоналар ўйинида орзусига эришди. Мураббий Англия миллий жамоаси, «Лацио» ва «Манчестер Сити» клубларидаги фаолияти билан машҳур.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар