24.03.2024 10:41
927
Де Йонг «ПСЖ»га қарши ўйинга тайёр бўлади

Френки де Йонг «ПСЖ»га қарши биринчи ўйингача жароҳатидан фориғ бўлади, деб ёзади Diario Sport. 

«Барселона» яримҳимоячиси 3 март куни бўлиб ўтган «Атлетик» билан ўйинда (0:0) жароҳат олганди. Ўшандан бери у ўйнамади ва Ла Лигада 2, Чемпионлар Лигасида 1 та баҳсни ўтказиб юборди. У яна бир беллашувда ўйнамайди — «Лас-Палмас»га қарши. 

26 ёшли яримҳимоячининг тикланиш жараёни яхши ва режалаштирилган вақт оралиғида давом этмоқда. «Барса» апрелда бўлиб ўтадиган «ПСЖ»га қарши Чемпионлар Лигаси чоракфиналининг биринчи ўйинида футболчининг майдонга туша олишига ишонмоқда. 

Френки умумий гуруҳда бир нечта машғулотларни ўтказишга улгурди. Клуб унга керакли ритмга тушиб олиш имконини беради. 

Нидерландиялик футболчи бу мавсумда «Барса» сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 10 бор сариқ карточка олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар