24.03.2024 09:28
3209
Австрия футболчиси Словакияга 6-сониядаёқ гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди

Кристоф Баумгартнер Словакияга (2:0) гол уриб, жаҳон рекордини ўрнатди.

Австрия миллий жамоаси яримҳимоячиси ўртоқлик баҳсининг 6-сониясидаёқ ҳисобни очди. У жарима майдончаси ташқарисидан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллади.

Бу — миллий жамоалар тарихидаги энг тезкор гол. Аввалги рекорд 2013 йилда Германия – Эквадор ўйинида 7-сонияда гол урган Лукас Подолскига тегишли эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар