24.03.2024 01:34
4899
Теглар
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон олимпия жамоаси Қатар билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон олимпия жамоаси Доҳадаги йиғин доирасида мезбон Қатар U23 жамоасига қарши майдонга тушди.

Ёпиқ эшиклар остида ўтган учрашувнинг 36-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни очган бўлса, мезбонлар 56-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди – 1:1. Бу якуний натижа бўлди.

Апрел ойида ўтадиган Осиё кубоги U23 баҳсларига тайёргарлик кўраётган Темур Кападзе шогирдлари 26 март куни ҳам Қатарга қарши навбатдаги ўйинни ўтказишади.

Ўртоқлик ўйини. Доҳа

23 март (шанба)

Қатар U23 – Ўзбекистон U23 – 1:1

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар