22.03.2024 09:28
3687
Хави икки ўйинга дисквалификация қилинди. У «Реал» билан баҳсга қайтади

Хави Испания чемпионатининг икки ўйинига дисквалификация қилинди.

«Барселона» бош мураббийи «Атлетико»га (3:0) қарши Ла Лига 29-тур баҳсида майдондан четлатилганди. Ҳакамлар билан баҳслашгани учун Хосе Мария Санчес Мартинес 2 дақиқа ичида Хавига 2 та сариқ карточка кўрсатган. 

COPE хабарига кўра, Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) мусобақа қўмитаси каталонияликлар устозини 2 та ўйинга дисквалификация қилди. Клуб қарор устидан шикоят қилмоқда.

Агар жазо ўз кучида қолса, Хави «Лас-Палмас» ва «Кадис»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади, «Реал» билан баҳсда эса жамоани бошқара олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар