21.03.2024 18:49
5132
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Ҳонгконгни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадамига айланиб олди

Бугун, 21 март куни Осиё майдонларида ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 3-тури доирасидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

E гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубогидан кейинги дастлабки расмий учрашувини сафарда Ҳонгконгга қарши ўтказди. Сречко Катанец шогирдлари биринчи бўлимда қатор имкониятлардан фойдалана олмаган бўлса, 2-бўлимда вакилларимиз Элдор Шомуродовнинг голи эвазига ҳисобни очишди – 1:0. Уч ойлик танаффусдан кейин миллий жамоага қайтган Элдорнинг голига Азизбек Турғунбоев ҳаммуаллифлик қилди.

65-дақиқада эса Жалолиддин Машариповнинг бурчакдан етказган узатмасини ҳимоячи Рустам Ашурматов дарвозага йўллаб, миллий жамоамизнинг ишончли ғалабасини таъминлади – 2:0.

Шу тариқа, Ўзбекистон 3 ўйинда 7 очко жамғариб, ҳозирча гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Гуруҳдаги яна бир баҳсда Эрон (4 очко) бугун Туркманистонни (1 очко) қабул қилади. Миллий жамоамиз 4-тур доирасида 26 март куни Тошкентда Ҳонгконгга қарши саф тортади.

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи. 3-тур

21 март (пайшанба)

Ҳонгконг – Ўзбекистон – 0:2

Ҳакам: Ким Во Сунг (Жанубий Корея)

Голлар: Элдор Шомуродов 49, Рустам Ашурматов 65.

Ҳонгконг: 1. Ҳунг Фаи, 2. Оливер Бенжамин Герби, 5. Хелио Гонсалвес, 6. Ву Чунг Лок, 8. Тан Чун Лок, 9. Матт Орр (20. Майкл, 63), 11. Эвертон (14. Поон, 63), 16.Чан Филипп, 21. Ю Нам, 22. Соареш Жуниор Валтер, 23. Сун Минг.

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов (23. Ҳусниддин Алиқулов, 70), 7. Отабек Шукуров, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (21.Азизбек Амонов, 82), 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов, 19. Азизбек Турғунбоев, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев, 46).

21 март (пайшанба)

21:00. Эрон – Туркманистон.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар