21.03.2024 17:53
5031
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Япония Шимолий Кореяни мағлуб этди, Австралия Ливандан устун келди, Қирғизистонда ғалаба

Бугун, 21 март куни Осиё майдонларида ҳам ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 3-тури доирасидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Япония ўз майдонида Шимолий Корея устидан қийин ғалабага эришган бўлса, Австралия Ливандан устун келди. Қўшниларимиз Қирғизистон миллий жамоаси эса сафарда Хитой Тайпейидан устун келди.

Япония В гуруҳида 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Қирғизистон эса D гуруҳида ҳозирча 6 очко билан 1-ўринга кўтарилди. Австралия I гуруҳида 3 ўйинда 9 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда.

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи. 3-тур

21 март (пайшанба)

Япония – Шимолий Корея – 1:0

Гол: Танака 2.

Австралия – Ливан – 2:0

Голлар: Баккус 5, Роулс 54.

Хитой Тайпейи – Қирғизистон – 0:2

Голлар: Кичин 54 пен., Кай Мерк 80.

Четлатиш: Cаид Дациев, 24.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар