21.03.2024 23:06
18304
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Туркманистонни тор-мор этиб гуруҳда яна пешқадам бўлди, Корея Таиландни мағлуб эта олмади ва бошқа натижалар

Бугун, 21 март куни Осиё майдонларида ҳам ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқич 3-тури доирасидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

E гуруҳида Эрон ўз майдонида Туркманистонни тор-мор этди – 5:0. Шу тариқа, форсалар 7 очко ва тўплар нисбатига кўра 1-ўринга қайтишди. Ўзбекистон 7 очко билан 2-ўринда бормоқда. Ҳонгконг ва Туркманистон ҳисобида бир очкодан мавжуд.

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи. 3-тур

21 март (пайшанба)

Эрон — Туркманистон 5:0

Голлар: Ҳусайн Канъони 10, 48, Сардор Озмун 13, Муҳаммад Муҳиби 56, Умид Нурафкан 90.

Жанубий Корея — Таиланд 1:1

Голлар: Сон Ҳён Мин 42 – Суфанат 61.

Мьянма — Сурия 1:1

Сингапур — Хитой 2:2

Индонезия — Ветнам 1:0.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар