21.03.2024 14:02
2090
Теглар
Ямал: «ПСЖ»га қарши жавоб ўйинида ғалаба голини уришни хоҳлайман»

Ламин Ямал Чемпионлар Лигасида «ПСЖ» дарвозасига ғалаба голини уришни орзу қилади. 

«Онам, отам, бувим ва амакиваччаларимнинг ўйинимдан хурсандликларини кўриб қувонаман. Улар аввал стадионга ҳамма ўйинларимни кўришга келишарди. Ҳозир танлашади, масалан, Чемпионлар Лигаси баҳсларини. 

Қандай гол уришни хоҳлайман?Чемпионлар Лигасида «ПСЖ» билан жавоб ўйинида ғалаба тўпини киритишни», — деди «Барселона» вингери. 

«Барса» ЕЧЛ чоракфиналида «ПСЖ» билан ўйнайди. Дастлабки баҳс 10 апрел куни Парижда, жавоб беллашуви 16 апрелда «Камп Ноу»да бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар