21.03.2024 12:12
800
Теглар
«Нюкасл» ҳимоячиси Ботман 6 ойга сафдан чиқди. У Еврони ўтказиб юборади

«Нюкасл» ҳимоячиси Свен Ботман камида 6 ойни ўтказиб юборади.

Тиббий кўрик футболчининг олдинги хочсимон суяги операция қилиниши кераклигини кўрсатди.

Нидерландиялик 24 ёшли футболчи сентябр ойида «Брентфорд»га қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олган, аммо операция қилинмаганди. У Англия Кубоги доирасида «Ман Сити» билан баҳсда жароҳатини янгилаб олди. 

Жароҳати туфайли Ботман ёзда бўладиган Европа чемпионатида иштирок эта олмайди.

Ҳимоячи бу мавсумда АПЛда 17 ўйинда майдонга тушиб, 2 тадан гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар