21.03.2024 12:09
857
Левандовски: «Жисмоний жиҳатдан 10 йил аввалгидан яхшироқман»

Роберт Левандовскининг айтишича, у 10 йил аввалгидан яхшироқ.

«Жисмоний жиҳатдан мен 10 йил аввалгидан яхшироқман. 25-26 ёшда, ҳатто 2 йил олдин ҳам ҳозиргидек даражада эмасдим.

Мен жуда яхши шуғулланаман, жисмонан ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Ўзимни яхши ҳис қилсам, ҳаммаси осон бўлади», — деди «Барселона» ҳужумчиси ТV3 телеканалига.

35 ёшли футболчи бу мавсумда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар