21.03.2024 09:03
681
«Арсенал» Томиясу билан шартномани узайтирди

«Арсенал» Такеҳиро Томиясу билан шартномани узайтирди.

Амалдаги битим 2025 йил ёзигача мўлжалланганди. Янги келишув 2026 йилгача амал қилади ва уни яна бир йилга узайтириш имконияти бор. 

Япониялик ҳимоячи «Арсенал»га 2021 йилда «Болоня»дан келиб қўшилган ва шундан бери лондонликлар сафида 73 та ўйинда майдонга тушган. 25 ёшли футболчи бу мавсумда барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар