20.03.2024 16:22
2892
Теглар
Ла Лиги раҳбари: «Реал»да молиявий фэйр-плей масаласида муаммо йўқ – улар Мбаппедан ташқари яна трансфер амалга ошира олишади»

Ла Лига президенти Хавиер Тебас «Реал»нинг Килиан Мбаппени сотиб олиши учун молиявий фэйр-плей қоидаси тўсқинлик қилмаслигини айтди.

«Реал»да молиявий фэйр-плей масаласида ҳаммаси яхши, муаммо йўқ – улар Мбаппедан ташқари яна трансфер амалга ошира олишади.

Улар Мбаппе билан қандай маблағларни келишишган, хабарим йўқ. Аммо аминманки, уларда бу масалада барчаси тайёр. 

АПЛ – Мбаппе йўл олиши мумкин бўлган лига, аммо Англия клубларида ҳам молиявий фэйр-плей масаласида муаммолар борлигини январ ойидаги трансфер ойнасида кўрдик. 

Мбаппе Испанияда ўйнаши керак, Ла Лигада у тўп суриши керак бўлган жамоа эса бу фақат «Реал», – дейди Тебас.

Маълумот учун, Килиан жорий мавсум «ПСЖ» сафида жами 37 ўйинда 38та гол ва 8та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар