20.03.2024 21:45
2249
Теглар
Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Ливияни мағлуб этди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда Ливияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

«Юнусобод» спорт мажмуида ўтган баҳсда Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги футзалчиларимиз Африканинг энг кучли жамоаларидан бири саналмиш Ливияга қарши паркетга тушди. Учрашувда Ропиев, Ҳамроев ва Беркинов томонидан киритилган голлар вакилларимизга ғалаба келтирди – 3:1.

Футзал. Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Ливия – 3:1

Голлар: Ихтиёр Ропиев 1, Илҳом Ҳамроев 21, Самариддин Беркинов 28 —  Муҳаммад Зреег 5.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал жамоаси бу йил Таиландда ўтадиган Осиё чемпионати ва кузда мамлакатимиз мезбонлигидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар