19.03.2024 13:51
2408
Теглар
Тотти — Де Россининг «Рома»даги старти, Пеллегрини ва Европа Лигасида «Милан»га қарши ўйинлар ҳақида

Франческо Тотти Даниэле де Россининг «Рома»даги фаолияти ҳақида гапирди.

Италиялик мутахассис январ ойи ўрталарида истеъфога чиқарилган бош мураббий Жозе Моуринио ўрнини эгаллаганди. Ўшандан бери Рим клуби барча мусобақаларда 10 бор ғалаба қозонди, 2 мартадан  дуранг ва мағлубият қайд этди. 

«Мен унинг дарҳол бунчалик яхши ишлаб кетишини кутмагандим, лекин умид қилгандим. У ажойиб мураббий эканлигини исботламоқда.

«Жаллоросси» мухлислари каби ғалабалар давом этишига умид қиламан. «Рома»да ишлаш осон эмас. 

Даниэленинг энг яхши фазилати — шаҳарни, мухлисларни ва клубни мукаммал билиши. У ўйинчилар максимал хотиржамлик билан ҳаракат қилишлари учун барчани бирлаштира олди.

Пеллегринининг сардорлиги? Де Россидан кейин сардор топиш қийин бўлди. Мен аллақачон Лоренцо ҳақиқий римлик сардор эканлигини айтганман. Ҳозир у жисмонан ҳам яхши ва нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини бажара олади. 

«Милан»га қарши Европа Лигаси чоракфинали?  «Россонери»да ишлар яхши кетмоқда, улар 3-4 сифатли ўйинчиларни сотиб олишди. Бу ажойиб ўйин бўлади ва умид қиламанки, «Рома» кейинги босқичга йўл олади.

«Милан»нинг еврокубоклар ДНКси улар учун қўшимча устунлик бериши мумкин. Аммо бу аввалги «Милан» эмас», — деди «Рома»нинг собиқ сардори.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар