19.03.2024 16:26
3671
Сэр Жим Рэтклифф: «Мбаппе билан ҳозир шартнома имзолаш ақлли қарор эмас, мен янги Мбаппе ва Беллингҳемни излаган бўлардим»

«Манчестер Юнайтед» хужайинларидан бири, клубнинг 25 фоиз акциясига эгалик қилувчи британиялик миллиардер сэр Жим Рэтклиффдан Килиан Мбаппени клубга таклиф этиш имконияти ҳақида сўралди.

«Мбаппе «Манчестер Юнайтед»да? Мен бу трансферга бор-будимни сарфлаш ва муваффақиятни сотиб олиш ўрнига янги Мбаппени қидиришни маъқул кўраман.

Чунки Мбаппени ҳозир сотиб олиш жуда ақлли қарор эмас. Мен навбатдаги Мбеппени, янги Беллингҳем ёки навбатдаги Рой Кинни излаган бўлардим. Чунки уларни топиш ҳаммасидан қийин», - дейди Рэтклифф.

Аввалроқ, Мбаппе ёзда «Реал»га кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар