19.03.2024 14:38
2626
Роналду Швецияга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Криштиану Роналду Португалиянинг Швецияга қарши ўйинини ўтказиб юборади.

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес «Ан Наср»нинг 39 ёшли ҳужумчисини 21 март кунги ўртоқлик ўйини учун қайдномага киритмади.

Криштиану Словенияга қарши (26 март) сафарда ўтказиладиган ўртоқлик баҳси олдидан жамоага қўшилиши кутилмоқда. 

Ҳужумчи ҳозир қисқа муддатли таътилда ва уни оиласи билан Саудия Арабистонида ўтказмоқда.

Роналду миллий жамоалар миқёсида энг кўп гол уриш бўйича жаҳон рекордчиси саналади. У 2003 йилдаги дебютидан буён Португалия сафида 205 ўйинда 128та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар