19.03.2024 12:31
9244
Киммих «Бавария»ни тарк этса, 5 клубдан бирига ўтмоқчи

Йозуа Киммих «Бавария»ни тарк этса, 5 та топ-клубдан бирига ўтмоқчи. 

Аввалроқ немис яримҳимоячиси ёзда мюнхенликлар сафини тарк этиш ҳақида ўйлаётгани хабар берилганди. 

Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, агар мос таклиф тушса, «Бавария» ҳам футболчини ёзги трансфер ойнасида сотишга тайёр.

Йозуанинг ўзи потенциал харидорлар билан музокараларга очиқ, бироқ фақат 5 та клуб таклифларини кўриб чиқишга тайёр. Булар — «Манчестер Сити», «Ливерпул», «Арсенал», «Реал» ва «Барселона». Таъкидланишича, бу клубларнинг айримлари яримҳимоячи билан боғланишган.

29 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «ПСЖ»га ўтишни хоҳламайди. 

Киммихнинг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. У бу мавсумда Бундеслигада 20 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар