19.03.2024 14:14
7720
Дешам «Реал» футболчиларини Олимпиадага қўйиб юбормаслигига муносабат билдирди

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам Килиан Мбаппенинг Париждаги Олимпиадада иштирок этиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Умуман олганда, бу саволни Олимпия жамоаси устози Терри Анрига бериш керак. «Реал»нинг Олимпиадага бўлган муносабати — бироз эскилик белгиси. Аммо бизнесменлар қарор қабул қилишади. 

Агар Олимпиада ФИФА томонидан белгиланган санада бўлмаса, клубларнинг «йўқ» жавоби қабул қилинади», — дея Дешамнинг сўзларини келтиради АS. 

Олдинроқ Мадрид клуби таркибидаги франциялик футболчиларни Олимпиадага қўйиб юбормаслигини маълум қилиб, бу борада Франция ФФга хабар юборганди. Бу тақиқ Эдуардо Камавинга ва Орелиен Чуаменидан ташқари, «ПСЖ»ни тарк этиб «Реал»га ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппега ҳам тегишли бўлиши мумкин. 

Бу мавсумда Мбаппе барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урди ва 8 та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар