19.03.2024 10:02
850
2017 йилдан бери Франциянинг барча ўйинларида майдонга тушган Гризманн бўлажак баҳсларни ўтказиб юборади

Антуан Гризманн Франция миллий жамоасининг Германия ва Чили билан ўртоқлик ўйинларида қатнашмайди. 

«Атлетико» ҳужумчиси тўпиғидан олган жароҳати туфайли бўлажак баҳсларни ўтказиб юборади, деб хабар беради RMC Sport. 

32 ёшли футболчининг ўрнига «Лацио»дан Маттео Гендузи чақирилди.

Эътиборлиси, Гризманн Франциянинг сўнгги 84 та ўйинининг барчасида майдонга тушганди. Серия 2017 йил июн ойида бошланган ва бу «учранглилар» тарихида рекорд ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар