19.03.2024 09:19
1118
13 йилдан бери «Фрайбург»ни бошқараётган Штрайх мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилди

Кристиан Штрайх мавсум якунида «Фрайбург» бош мураббийи лавозимини тарк этади.

58 ёшли мутахассис 2011 йилдан бери «Фрайбург»ни бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа 711 ўйин ўтказган, 4 бор еврокубокларга йўлланма олган ва 2022 йилда Германия Кубоги финалчисига айланган. 

Штрайх 1995 йилдан бошлаб «Фрайбург» тизимида ишлаб келган. Футболчи сифатида ушбу жамоада 1987/88 йилги мавсумда 22 та баҳсда майдонга тушган. 

«Мен бу ҳақда узоқ вақт ўйладим. Орадан 29 йил ўтиб, янги энергия, янги одамлар ва янги имкониятлар учун жой очиш вақти келди. Мен учун кетишни тўғри деб билган пайтни ўтказиб юбормаслик жуда муҳим эди.

«Фрайбург» — менинг ҳаётим. Бу ерда кўп меҳр ва қўллаб-қувватлаш ҳис қилдим. Бундан миннатдорман», — дейди Штрайх.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар