18.03.2024 22:30
1502
Теглар
Игор Тудор – «Лацио» бош мураббийи

«Лацио» клубининг янги бош мураббийи эълон қилинди.

Рим клуби расмий сайти жамоани тарк этган Маурицио Сарри ўрнига Игор Тудор иш бошлашини маълум қилди.

Хорватиялик 45 ёшли мутахассис «Лацио»нинг янги бош мураббийига айланди. Тудорнинг сўнгги клуби Франциянинг «Марсел» жамоаси бўлиб, у 2023 йилнинг ёзида жамоани тарк этганди.

Эслатиб ўтамиз, Сарри ўтган ҳафтада ўз аризасига кўра Рим клуби билан хайрлашганди. «Лацио» А Серияда 9-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар