18.03.2024 22:43
5975
Теглар
Феликс «Атлетико» мухлисларининг ҳуштакбозлиги ҳақида: «Мадридда мен билан нималар рўй берганини улар билишмайди»

«Барселона»нинг Мадридда «Атлетико» устидан эришган ғалабасидан (3:0) кейин ўйин қаҳрамонларидан бири бўлган Жоау Феликс собиқ жамоаси мухлисларининг ҳуштакбозлигига муносабат билдирди.

Португалиялик вингер ҳуқуқий жиҳатдан Мадрид клубига тегишли бўлиб, Каталония клуби томонидан мавсум аввалида ижарага олинганди. «Атлетико» мухлислари ўйин олдидан Феликснинг либосини ёқиб, учрашув давомида унга нисбатан ёмон муносабатда бўлишди. Жоау шу куни ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди.

«Стадиондаги мухлислар клубда эканимда мен билан нималар рўй берганини билишмайди. Мадридда жамоадошларим билан муносабатим ёмон бўлгани ҳақидаги гаплар – ёлғон.

Кўрган бўлсангиз, собиқ жамоадошларим Самуэл ва Лемар билан гаплашдим, улар ўйиндан кейин мени қучоқлаб табриклашди, ҳол-аҳвол сўрашди. Уларга нисбатан ҳеч қандай совуқчилик йўқ, клубда нималар бўлганини одамлар билишмайди», - дейди Феликс ESPN билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар