15.03.2024 12:14
3811
Теглар
Манба: Энрике ЕЧЛ чоракфиналида «Барса» билан учрашмоқчи

Луис Энрике Чемпионлар Лигасида «Барселона»га қарши ўйнамоқчи.

COPE журналисти Дани Хилнинг ёзишича, «ПСЖ» бош мураббийи чоракфиналда собиқ жамоаси билан учрашишни истайди.

Манбага кўра, гарчи яқинда мураббийнинг ўзи жамоаси ким билан тўқнаш келиши уни қизиқтирмаслигини айтган бўлса-да, испанияликка яқин инсонлар Луис рақиб сифатида Каталония клубини хоҳлашини тасдиқлашди. 

Энрике 1996 йилдан 2004 йилгача «Барселона»да ўйнаган, 2014 йилдан 2017 йилгача бош мураббий бўлган ва жамоа билан 2015 йилда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар