13.03.2024 09:05
2812
Теглар
Хави: «Барса» еврокубокларда рақобат қилишга тайёр»

Хавининг айтишича, «Барселона» еврокубокларда рақобатбардош бўлишга тайёр.

Каталония клуби ЕЧЛ 1/8 финалида «Наполи»ни мағлуб этди (умумий 4:2) ва чоракфиналга йўл олди.

«Жуда хурсандман. Ажойиб ўйнадик, кучли ўйин ўтказдик. Жамоа бор кучини берди. Кўп жиҳатларда устунлик қилдик. Жамоа билан жуда фахрланаман.

Олдинга қадам ташлашимиз керак эди ва биз айнан шундай қилдик. 4 йилдан сўнг Чемпионлар Лигасининг чоракфиналига чиқдик. Завқланиш вақти келди.

Биз жуда кўп ноҳақ танқидларни қабул қилдик. Бугун жамоа Европадаги мусобақаларга тайёр эканлигини кўрсатди.

«Барселона» тўп билан ва тўпсиз жуда яхши ўйнади. Тўпни тез-тез қайтариб олдик ва рақибга тезкор ҳужумларга йўл қўймадик. Ўйлайманки, бу мухлисларга ёқди», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар