14.03.2024 03:47
5433
Теглар
ЕЧЛ. «Атлетико» «Интер»ни пеналтилар сериясида доғда қолдирди, «Боруссия Д» ҳам 1/4 финалда

Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финал босқичи якунига етди. 

«Атлетико» Мадридда «Интер» билан ўйиннинг асосий вақтида иродали ғалабага эришиб, умумий ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимларда дарвозалар дахлсиз қолди, пеналтилар сериясида эса Облакнинг икки сейви ва Лаутаронинг ноаниқ зарбаси «матрасчилар»ни 1/4 финалга олиб чиқди. 

«Боруссия» Дортмундда ПСВдан устун келиб, плей-оффдаги юришини давом эттирадиган бўлди. 

Шу тариқа чоракфиналга чиққан барча 8 жамоа маълум бўлди —  «Манчестер Сити», «Реал», «Бавария», «ПСЖ», «Барселона»,  «Арсенал», «Атлетико» ва «Боруссия Д». 15 март куни қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

ЕЧЛ. 1/8 финал. 13 март

Жавоб баҳслари

Атлетико Интер 2:1

Пеналтилар серияси — 3:2.

Голлар: Гризманн (35), Депай (87) — Димарко (33). 

Атлетико – Облак, Молина (Барриос, 79), Савич, Эрмосо, Витцел, Коке, Де Паул (Корреа, 71), Лоренте (Аспиликуэта, 99), Гризманн (Саул, 106), Мората (Депай, 79), Лино (Рикелме, 71).

Интер – Зоммер, Думфрис (Дармиан, 73), де Врей, Павар, Бастони (Ачерби, 73), Димарко (Биссек, 84), Мхитарян (Классен, 111), Чалхонўғли, Барелла (Фраттези, 84), Тюрам (Санчес, 102), Мартинес.

Огоҳлантиришлар: Эрмосо (41), Коке (90), Чалхонўғли (104), Ачерби (105), Биссек (118). 

Биринчи ўйин — 0:1.

Боруссия Д ПСВ 2:0

Голлар: Санчо (3), Ройс (90+5). 

Боруссия Д – Кобел, Зюле, Ҳуммелс, Жан, Матсен, Забитцер, Брандт (Нмеча, 58), Ўзжан, Мален (Адейеми, 70), Санчо (Ройс, 75), Фуллкруг.

ПСВ – Бенитес, Тезе, Боскалли, Схаутен, Дест, Мауро Жуниор (Бабади, 86), Тил (Лосано, 46), Верман (Пепи, 82), Тиллман, Бакайоко, де Йонг.

Огоҳлантиришлар: Зюле (88), Нмеча (89).

Биринчи ўйин — 1:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар