13.03.2024 03:52
4504
Теглар
ЕЧЛ. «Арсенал» «Порту»ни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди

Чемпионлар Лигасида чоракфиналнинг навбатдаги иштирокчиси маълум бўлди. 

«Арсенал» ўз майдонида «Порту»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса Райянинг сейвлари лондонликларни кейинги босқичга олиб чиқди. 

Шу тариқа «Арсенал» «Манчестер Сити», «Реал», «Бавария», «ПСЖ» ва «Барселона»дан сўнг 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритган 6-жамоа бўлди. 

ЕЧЛ. 1/8 финал

Жавоб баҳси

Арсенал Порту 1:0

Пеналтилар серияси — 4:2.

12 март, «Эмирейтс»

Гол: Троссар (41). 

Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивер (Зинченко, 106), Жоржинио (Жезус, 83), Эдегор, Райс, Ҳавертц, Троссар (Нкетиа, 106), Сака.

Порту – Кошта, Жоау Мариу (Санчес, 86), Пепе, Отавио, Венделл, Нико Гонсалес (Эуштакиу, 101), Варела (Груйич, 90), Пепе Акино, Галено, Консейсау (Боржеш, 101), Эванилсон (Торимий, 88).

Огоҳлантиришлар: Салиба (39), Пепе (73), Ҳавертц (116).

Биринчи ўйин — 0:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар