12.03.2024 03:14
4187
Теглар
ОЧЛ. «Ал Айн» ЕЧЛ даражасида ўтган драматик ўйинда «Ан Наср»ни турнирдан чиқариб юборди

Осиё Чемпионлар Лигасида яримфиналнинг дастлабки иштирокчиси маълум бўлди. 

«Ал Айн»га сафарда минимал ҳисобда ютқазган «Ан Наср» ўз майдонида 0:2 ҳисобини 3:2га айлантириб, ўйинни қўшимча бўлимларга олиб ўтди. Қўшимча бўлимларда жамоалар биттадан гол уришди, пеналтилар сериясида эса омад меҳмонларга кулиб боқди. Риёдликлардан Брозович, Теллес ва Отавио пеналтидан фойдалана олишмади. 

Эрнан Креспо жамоаси яримфиналда ҳам Саудия клуби билан ўйнайди: «Ал Ҳилол» — «Ал Иттиҳод» (биринчи ўйин — 2:0) жуфтлиги ғолибига қарши. 

ОЧЛ. 1/4 финал

Жавоб ўйини

Ан Наср Ал Айн 4:3

Пеналтилар серияси — 1:3.

11 март, «Парк Ал Аввал»

Голлар: Ғариб (45+5), Эйса (51, автогол), Теллес (72), Роналду (117, пеналти) — Раҳими (28, 45), Аш Шамси (103). 

Ан Наср – Ан Нажар, Ал Авжами, Ал Фатил (Ас Сулайҳи, 90+2; Ан Немер 105), Ал Амри (Айман, 64), Теллес, Брозович, Отавио, Ал Ҳайбари, Мане, Ғариб (Ал Ҳасан, 84), Роналду.

Ал Айн – Эйса, Ҳошимий, Отонне, Эрик (Саид Жума, 70), Aл Балуши (Муҳаммад Аббос, 78), Паласиос, Пак Ву Ён, Нодир (Aш Шамси, 99), Муҳаммад, Ромеро, Раҳими.

Огоҳлантиришлар: Эрик (32), Ал Балуши (38), Брозович (45+8), Мане (71), Отавио (84), Раҳими (85), Жума (116).

Четлатиш: Айман (98).

Биринчи ўйин 0:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар