08.03.2024 20:20
3265
Теглар
Рўзиқул Бердиев: «Ҳимоявий схема танлаган эдик. Бугун очиқ футбол таклиф қила олмасдик»

Суперлига 2-тур доирасидаги «Пахтакор» ва «Насаф» баҳсидан (0:0) сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугун иккала жамоа ҳам ютқазишни истамади. Йигитлар ғалаба учун ҳаракат қилишди. Лекин мухлислар кутган гол бўлмади.

Ушбу ўйин учун ҳимоявий услуб танлаган эдик. Эҳтиёт бўлмасангиз ютқазиб қўйишингиз ҳам мумкин.

«Пахтакор» таркибида тажрибали футболчилар ва ёш ўйинчилар бор — уларни эсдан чиқариб бўлмайди. Айрим хатолар туфайли баъзи жабҳаларда устунликни мезбонларга топшириб қўйдик.

Жамоанинг ўйини барчага таъсир қилди деб ўйлайман. Шу жумладан легионерларга ҳам.

Умуман олганда, легионерларнинг бизга фойдаси тегмоқда ва бундан кейин ҳам шундай давом этади деб ўйлайман», — дея Бердиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар