08.03.2024 22:19
1511
Теглар
Ҳоланд ван Дейк ҳақида: «Виржил – йиртқич, у «Ливерпул»нинг асосий футболчиси. Унга қарши ўйин – ҳақиқий синов»

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд «Ливерпул»га қарши ўйин олдидан мерсисайдлар ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақида фикрини билдирди.

«Виржил - «Ливерпул»нинг асосий ўйинчиси. Бу ҳақда олдин ҳам айтганман, у ақлбовар қилмас даражада кучли. У ҳақда яхши гаплар эшитганман.

У – ҳақиқий йиртқич. Менга ван Дейкга қарши ҳимоячиларга қарши ўйнаш ёқади. Чунки бу ўзим учун ҳам ҳақиқий синов бўлади. «Ливерпул»га қарши баҳс зўр ўйин бўлишини кутяпман», - дейди Ҳоланд.

Маълумот учун, «Ливерпул» - «Манчестер Сити» ўйини 10 март куни соат 20:45да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар