09.03.2024 03:01
3146
Теглар
Ла Лига. Ямалнинг голи «Барса»ни 2-ўринга олиб чиқди

Испания чемпионатида 28-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда «Барселона» ўз майдонида «Маллорка»ни қабул қилиб, Ямалнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. 

Каталонияликлардан Гундўған пеналтидан фойдалана олмади, Рафиня жароҳат сабаб 1-бўлимда алмаштирилди. 

Хави жамоаси очколарини 61тага етказиб, «Жирона»ни (59) ортда қолдирган ҳолда 2-ўринга кўтарилди. «Маллорка» 27 очко билан 15-поғонада қолди. 

Ла Лига. 28-тур

Барселона — Маллорка 1:0

8 март, «Олимпико»

Гол: Ямал (73). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Гундўған (24).

Барселона – тер Стеген, Кунде, Мартинес, Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен, Гундўған (Ромеу, 87), Рафиня (Лопес, 37), Феликс (Роке, 62), Ямал, Гиу (Левандовски, 61).

Маллорка – Райкович, Гонсалес, Настасич, Раилло, Копете (Радонич, 82), Тони Лато (Коста, 71), Дардер (Санчес, 71), Морланес (Дани Родригес, 61), Саму Кошта, Ларин (Пратс, 82), Мурики.

Огоҳлантиришлар: Мартинес (53), Саму Кошта (86).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар