08.03.2024 21:26
1711
Теглар
Эрон Про лигаси. Ўрунов дебют голини урган ўйинда «Персиполис» камбэк қилиб, «Истиқлол»га етиб олди

Эрон Про лигаси 19-тури доирасида «Персиполис» ўз майдонида «Фулад»ни қабул қилди.

Учрашувда меҳмонлар ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Остон Ўрунов янги жамоаси сафидаги дебют голини уриб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

Меҳмонлар танаффусга ғолиб сифатида чиққан бўлса-да, мезбонлар иккинчи бўлимда яна учта гол уриб, ғалаба қозонишди – 4:2.

Шу тариқа, «Персиполис» очколар сони бўйича пешқадам «Истиқлол»га (39 очко) етиб олди. Жалолиддин Машарипов тўп сураётган Теҳрон клуби ўз ўйинини бугун «Истиқлол Хузестон»га қарши ўтказади. Хузестонликлар сафида Достон Турсунов майдонга тушади.

Эрон Про лигаси. 19-тур

Персиполис – Фулад – 4:2

Голлар: Ўрунов 35, Аликсир 54, Канаани 68 пен., Туробий 74 – Кулибали 11, Ҳассан 42 автогол.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар