05.03.2024 22:13
13239
Теглар
«Навбаҳор» – ОЧЛда ўзбек клублари орасида энг кўп пул ишлади, «Насаф» – 520 минг АҚШ доллар ишлаб олган

Осиё Чемпионлар лигаси 2023/24 йилги мавсумида турнирда иштирок этган Ўзбекистон клублари қанча маблағ ишлаб топгани маълум қилинди.

«Футболиум» канали хабарига кўра, ОЧЛ жорий мавсумида ўзбек клублари орасида энг кўп маблағни «Навбаҳор» ишлаган. Турнирда нимчоракфиналгача етиб келган Наманган жамоаси жами 600 минг АҚШ доллари ишлаб олган.

«Насаф» ҳам ушбу босқичгача етиб келиб, 520 минг АҚШ доллари ишлаб олган бўлса, фақат гуруҳ босқичида ўйнаган «Пахтакор» 290 минг АҚШ доллари, ОКМК эса 220 минг доллар ишлаган.

Маълумот ўрнида, Осиё Чемпионлар лигасида дастлабки босқичдаги сафар ўйини учун 40 минг доллар, гуруҳ босқич ва 1/8 финалдаги сафар ўйини учун ОФК томонидан 60 минг доллардан тўланади. Бу борада «Навбаҳор» – 280 000 (1 плей-офф ўйини, 3 гуруҳ ўйини ва битта 1/8 финал сафар ўйини), «Насаф» - 240 минг, ОКМК – 220 минг, «Пахтакор» 180 минг ишлаган.

Турнирдаги иштирок учун тўловлар 1/8 финалдан бошлаб ҳисобланади ва шунинг учун уларни клубларимиздан фақат «Навбаҳор» ва «Насаф» олган – ҳар бири 100 минг доллардан.

Ҳар бир ғалаба (50 000) ёки дуранг (10 000) учун тўланган пуллар бўйича ҳам «Навбаҳор» пешқадам – 220 минг АҚШ доллари (4 ғалаба ва 2 дуранг) ишлаб топган.

«Насаф» бу бўйича – 180 000 минг (3 ғалаба ва 3 дуранг), «Пахтакор» - 110 минг (2 ғалаба ва 1 дуранг) ишлаб топган. Умумий маблағ ушбу пуллардан жамланган.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» «Ал-Иттиҳод»га мағлуб бўлиб турнир билан хайрлашган бўлса, «Насаф» «Ал-Айн» тўсиғидан ўта олмай, мусобақадаги иштирокини нимчоракфиналда тўхтатди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар