04.03.2024 20:25
1382
Теглар
Суперлига. «Пахтакор» Чераннинг дубли эвазига «Сурхон»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони мавсумни йирик ғалаба билан бошлади.

Суперлига 1-турининг сўнгги ўйинида «Сурхон» «Пахтакор»га қарши майдонга тушди. Тошкентда ўтган баҳсда «Пахтакор» расман меҳмон саналса-да, Термиз жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Чераннинг дубли ва Достонбек Ҳамдамовнинг голи Максим Шацких шогирдларига дастлабки уч очкони келтирди. Февзи Давлетовнинг бош мураббий сифатидаги дебюти эса омадсиз чиқди.

Шу тариқа, «Пахтакор» 1-турдан кейин пешқадамга айланиб олди.

Суперлига. 1-тур

«Сурхон» - «Пахтакор» - 0:3

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Голлар: Драган Черан 3, 70, Достонбек Ҳамдамов 51.

«Сурхон»: 1.Артем Потапов, 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатулло Ҳамиджонов, 5.Азиз Пирмуҳаммадов (8.Ҳумоюн Шербўтаев, 71), 7.Достон Турсунов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Дмитрий Плетнев, 15.Диёр Рамазонов (99.Комрон Саидазимов, 71), 17.Жаҳонгир Абдусаломов (27.Асилбек Жумаев, 71), 18.Силванус Нимели (19.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 58), 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов.

«Пахтакор»: 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳрўз Асқаров (24.Кирилл Тодоров, 58), 8.Диёр Холматов (18.Саидумархон Саиднуруллаев, 79), 10.Драган Черан, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (33.Дониёр Абдуманнопов, 72), 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Достон Ҳамдамов (31.Муҳаммадали Усмонов, 79), 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар