04.03.2024 17:20
1638
Теглар
Рустам Ашурматов Россия Премьер-лигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов РПЛ 19-тури рамзий жамоасига киритилди.

«Рубин» клуби сафида турнир пешқадами «Краснодар»га қарши сафардаги ўйиннинг 90-дақиқасида гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган ўзбекистонлик ҳимоячи «Матч ТВ» томонидан тур рамзий жамоасига киритилди.

Маълумот учун, 27 ёшли ҳимоячи жорий мавсум РПЛда 9 ўйинда ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар