04.03.2024 23:08
5516
Теглар
ОЧЛ. «Ан-Наср» 1/4 финал биринчи ўйинида «Ал-Айн»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигаси чоракфинал биринчи ўйини доирасида «Ал-Айн» ўз майдонида «Ан-Наср»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 44-дақиқасида Раҳими томонидан киритилган гол БАА жамоасига Саудия клуби устидан ғалаба келтирди – 1:0. Ўйинда Роналду тўлиқ тўп сурди.

Учрашувнинг 90+2-дақиқасида меҳмонларда Лапорта майдондан четлатилди ва у жавоб учрашувини ўтказиб юборади. Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

ОЧЛ. 1/4 финал. Биринчи ўйин

Ал-Айн (БАА) – Ан-Наср (С.Арабистони) - 1:0

Гол: 1:0 – 44 Раҳими.

Ал-Айн – Эсса, Ҳошимий, Отонне, Эрик, Пак Ен У, Надер, Паласиос, Abdulla Hasan Al Baloushi (Mohammad Abdullah Abbas, 88), Муҳаммад, Ромеро, Раҳими.

Ан-Наср – Оспина, Ал-Ганам (Ал-Амри, 52), Лапорт, Ал-Авжами, Бехич (Al Nemer, 73), Отавио, Ал-Сулайхим (Ан-Наджи, 52), Ал-Хайбари, Яхья, Мане, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Мохаммед (15), Ромеро (45), Яхья (66), Al Nemer (76), Эсса (82), Abdulla Hasan Al Baloushi (83).

Четлатиш: Лапорт (90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар