05.03.2024 02:59
2306
Теглар
АПЛ. «Арсенал» сафарда «Шеффилд Юнайтед»га 6та гол урди

Англия чемпионатининг 27-туридан ўрин олган сўнгги ўйинда «Арсенал» меҳмонда охирги ўриндаги «Шеффилд Юнайтед» (13) дарвозасига жавобсиз 6та тўп киритди. Ҳавертц ва Мартинелли голдан ташқари, ассистни ҳам ўз ҳисобларига ёздириб қўйишди. 

Жамоаларнинг 1-даврада Лондонда ўтган баҳсида ҳам йирик ҳисоб (5:0) қайд этилганди.

Артета жамоаси қаторасига 7-ғалабани қўлга киритиб, 61 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Ливерпул»да 63, 2-поғонадаги «Манчестер Сити»да 62 очко бор.

АПЛ. 27-тур

Шеффилд Юнайтед Арсенал 0:6

4 март, «Бремелл Лейн»

Голлар: Эдегор (5), Богл (13, автогол), Мартинелли (15), Ҳавертц (25), Райс (39), Уайт (58).

Шеффилд Юнайтед – Грбич, Богл, Робинсон, Аҳмедҳожич (Арбластер, 64), Трасти, Макати (Болдок, 46), Ҳамер, Норвуд (Осборн, 17), Дэвис (Брукс, 46), Винисиус, Макберни (Осула, 46).

Арсенал – Райя, Уайт (Соареш, 65), Габриэл, Салиба, Кивиор, Жоржино (Парти, 65), Эдегор, Райс (Троссар, 74), Ҳавертц, Мартинелли (Жезус, 64), Сака (Виейра, 46).

Огоҳлантириш: Богл (29).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар