03.03.2024 22:31
1826
Теглар
АПЛ. «Сити» Фоденнинг дубли эвазига Манчестер дербисини ўз фойдасига ҳал қилди

АПЛ 27-турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтди.

Дербида «Сити» «Юнайтед»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. 8-дақиқада Рэшфорд суперголи билан ҳисобни очгач, мезбонлар танаффусгача катта устунлик қилган бўлишса-да, ҳисобни ўзгартира олишмади.

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасига келиб Фоден катта саҳнага чиқиб, ажойиб зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада эса дубли эвазига жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+1-дақиқада эса Ҳоланд Амрабатнинг хатосидан кейин учинчи голни киритиб, ўйин масаласини ҳал қилди – 3:1.

Шу тариқа, «Сити» 62 очко билан пешқадам «Ливерпул»дан бир очкога ортда қолмоқда. «МЮ» эса 44 очко билан 6-ўринда бормоқда.

АПЛ. 27-тур

Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 3:1
Голлар: 0:1 – 8 Рэшфорд, 1:1 – 56 Фоден, 2:1 – 80 Фоден, 3:1 – 90+1 Ҳоланд.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Стоунз, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Доку (Альварес, 59), Ҳоланд.
Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Эванс (Камбвала, 69), Варан, Линделеф, Бруну Фернандеш, Каземиро, Мактоминей, Майну (Амрабат, 82), Гарначо (Форсон, 82), Рэшфорд (Антони, 75).
Огоҳлантиришлар: Варан (68).

Бернли – Борнмут 0:2
Голлар: 0:1 – 13 Клюйверт, 0:2 – 88 Семеньо.
Бернли – Траффорд, Витиньо (Бенсон, 76), Ассиньон, О`Ши (Родригес, 90), Эстев, Тэйлор, Каллен (Гудмундссон, 90), Берге, Бруун Ларсен (Амдуни, 69), Фофана, Одобер.
Борнмут – Нето, Смит, Сенеси (Мифем, 12), Забарный, Керкез (Уаттара, 89), Кристи (Скотт, 46), Кук, Тавернье, Клюйверт (Биллинг, 73), Соланке (Унал, 89), Семеньо.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар