02.03.2024 21:40
2719
Теглар
РПЛ. «Рубин» Ашурматовнинг 90-дақиқадаги голи эвазига пешқадамдан очко олиб, ЦСКАдан ўзиб кетди

Россия Премьер-лигаси 19-тури доирасида «Рубин» сафарда турнир пешқадами «Краснодар»дан очко олди.

Мезбонлар 36-дақиқада ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар 90-дақиқада ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматовнинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди – 1:1. Шу куни Ашурматов тўлиқ ўйнади, Умарали Раҳмоналиев эса захирада қолди.

Шу тариқа, Рашид Раҳимов мураббийлигидаги Қозон клуби 29 очко билан турнир жадвалида ЦСКАни (29) ортда қолдириб, 6-ўринга кўтарилиб олди.

РПЛ. 2 март

Краснодар – Рубин 1:1

Голлар: 1:0 – 36 Олусегун, 1:1 – 90 Ашурматов.

Краснодар – Сафонов, Петров (Волков, 14), Алонсо, Тормена, Оласа, Кади (Кривцов, 72), Пина, Сперцян, Жоао Виктор, Олусегун, Кобнан Дэвид (Баняц, 72).

Рубин – Дюпин, Вуячич, Ашурматов, Грицаенко, Вада, Ломовицкий, Шабанхаджай (Ранджелович, 73), Зотов, Йочич, Безруков, Даку.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар