03.03.2024 03:24
5655
Теглар
Ла Лига. «Реал» «Месталия»да жанговар дуранг қайд этди, ҳакам баҳс якунида Мадрид клуби зарарига хато қилди

Ла Лига. «Реал» «Месталия»да жанговар дуранг қайд этди, ҳакам баҳс якунида Мадрид клуби зарарига хатога қилди

Испания чемпионатининг 27-турида «Реал» сафарда «Валенсия» билан тўқнаш келди ва 0:2 ҳисобида ортда қола туриб, Винисиуснинг дубли эвазига фарқни йўққа чиқарди. 

Қўшиб берилган дақиқаларда эса бош ҳакам Хесус Хил Мансано ўйинни баҳсли якунлади. У Мадрид клубига ҳужумни якунлашига йўл қўймай, финал ҳуштагини чалди ва бундан 2 сония ўтиб, Беллингҳэм гол урди. Натижада меҳмон жамоа аъзолари ҳакамга ўз эътирозларини билдиришди ва Жудга қизил карточка кўрсатилди.

Анчелотти жамоаси 66 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. «Валенсия» 37 очко билан 9-поғонага жойлашган. 

Ла Лига. 27-тур

ВаленсияРеал 2:2

2 март, «Месталия»

Голлар: Дуро (27), Яремчук (30) — Винисиус (45+5, 76).

Валенсия – Мамардашвили, Фульке, Диакаби (Ўзкажар, 89), Москера, Гайя, Франсиско Перес (Петер Федерико, 73), Канос (Гилямон, 57), Пепелу, Герра (Амалла, 73), Яремчук (Диего Лопес, 57), Дуро.

Реал – Лунин, Карвахал, Рюдигер, Чуамени, Менди (Фран Гарсия, 72), Кроос (Модрич, 63), Валверде (Начо, 86), Камавинга (Хоселу, 72), Беллингҳэм, Винисиус, Родриго (Диас, 63).

Огоҳлантиришлар: Яремчук (4), Винисиус (72), Валверде (80), Диакаби (83), Хоселу (90+9).

Четлатиш: Беллинҳэм (90+9).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар