03.03.2024 04:16
2049
Теглар
АПЛ. «Астон Вилла» «Лутон»га қарши голларга бой баҳсда ғалабани илиб кетди

Англия чемпионатининг 27-турида «Астон Вилла» меҳмонда «Лутон»ни мағлуб этди. Мезбонлар 0:2 ҳисобида ютқазаётиб мувозанатни тиклашганди, аммо бирмингҳэмликлар 89-дақиқада тўп киритиб ғалабани илиб кетишди.

Эмери жамоаси очколарини 55тага етказиб, 4-ўринни мустаҳкамлади. «Лутон» 20 очко билан 18-поғонада қолди. 

АПЛ. 27-тур

Лутон Астон Вилла 2:3

2 март, «Кенилуорт Роуд»

Голлар: Чон (66), Моррис (72) — Уоткинс (24, 38), Дин (89).

Лутон – Камински, Каборе, Белл (Огбене, 6), Берк, Менжи, Даути, Таунсенд (Ҳасиока, 53), Баркли, Кларк, Чонг (Раддок-Мпанзу, 84), Моррис.

Астон Вилла – Мартинес, Кэш, Лангле, Конса, Морено (Дин, 79), Бэйли (Диаби, 79), Рэмзи (Рожерс, 29; Ироэгбунам, 79), Макгинн, Дуглас Луис, Тилеманс (Заниоло, 79), Уоткинс.

Огоҳлантиришлар: Берк (38), Дуглас Луис (45), Бэйли (45), Рожерс (50), Заниоло (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар