03.03.2024 04:14
1753
Теглар
А Серия. «Рома» «Монца»ни йирик ҳисобда енгиб, 5-ўринга кўтарилди

Италия чемпионатининг 27-турида «Рома» меҳмонда «Монца» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Дибала ва Лукаку биттадан гол ҳамда ассистни ўз ҳисобларига ёздириб қўйишди. 

Рим клуби очколарини 47тага етказиб, 5-ўринга кўтарилди. «Монца» 36 очко билан 11-поғонада қолди.

А Серия. 27-тур

Монца Рома 1:4

2 март, «Бриантео»

Голлар: Карбони (87) — Пеллегрини (38), Лукаку (42), Дибала (62), Паредес (82, пеналти)

Монца – Ди Грегорио, Биринделли, Калдирола (Донати, 85), Мари, Карбони, Галярдини (Карбони, 22), Пессина, Кольпани (Кирякопулос, 46), Бондо, Журич (Акпа-Акпро, 85), Мота (Малдини, 66).

Рома – Свилар, Кристенсен (Челик, 27), Манчини (Ҳейсен, 77), Ндика, Анхелино (Смоллинг, 59), Паредес, Кристанте, Пеллегрини (Бове, 59), Эл Шаарави, Дибала (Балданзи, 77), Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Кристенсен (25), Анхелино (48), Свилар (58), Бондо (62), Кристанте (84).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар