01.03.2024 20:27
2091
Теглар
Суперлига. Мавсумнинг илк ўйинида «Навбаҳор» «Динамо»ни мағлуб этди

Ўзбекистон чемпионатида янги мавсум Намангандаги ўйин билан старт олди ва унда «Навбаҳор» Суперлигага қайтган «Динамо»ни қабул қилди.

Биринчи бўлимда мезбонлар Аброр Исмоилов мавсумнинг илк голини урган бўлса, иккинчи бўлимда Тома Табатадзе дублга эришди. Ягона жавоб тўпи Жоэл Кожо ҳисобига ёзилди. 

Суперлига. 1-тур

Навбаҳор Динамо 3:1

1 март. Наманган. «Марказий» стадион

Голлар: Аброр Исмоилов (18), Тома Табатадзе (47, 84 пеналти) — Жоэл Кожо (53). 

Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Хушнуд Суюнбоев.

Навбаҳор — Ўткир Юсупов, Иброҳим Йўлдошев, Сияваш Ҳақназарий (Руслан Жиянов, 46), Одил Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Тома Табатадзе (Шодиёр Шодибоев, 90+2), Йован Жокич, Фаррух Сайфиев, Аброр Исмоилов (Асад Собиржонов, 65). 

Динамо — Равшан Ягудин, Одил Абдумажидов, Артём Сокол (Салим Мустафоев, 46), Франсис Нарҳ (Ҳумоюнмирзо Иминов, 66), Хислат Халилов (Анвар Ҳожимирзаев, 66), Жоэл Кожо, Санжар Шоаҳмедов, Фаррух Икромов (Ҳусниддин Ғофуров, 85), Комил Шарофутдинов, Владимир Козак (Дилшод Раҳматуллаев, 25), Душан Мийич.

Огоҳлантиришлар: Ҳамробеков (14), Мийич (27), Нарҳ (39), Абдумажидов (57), Шарофутдинов (83), Мустафоев (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар