01.03.2024 19:37
1664
Теглар
Клопп Салоҳ, Нунес ва Собослаининг ҳолати ҳақида маълумот берди

Юрген Клопп «Ливерпул» футболчиларининг тикланиш даври ҳақида гапирди.

АПЛ пешқадами 27-турда 2 март куни «Ноттингҳэм Форест» меҳмони бўлади. 

Бош мураббийнинг фикрича, жамоа етакчиси Муҳаммад Салоҳ бўлажак баҳсни ўтказиб юборади, ҳужумчи Дарвин Нунес ва яримҳимоячи Доминик Собослаининг ўйнаши сўроқ остида.

«Салоҳ узоқ вақт майдонга тушмайди, деб ўйламайман. Лекин у эртага ўйнамайди. Мо келаси ҳафта қайтади. 

Дарвин ва Собослаи жамоа билан машғулот ўтказишди. Уларнинг ҳолатини кўрамиз», — деди германиялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар