01.03.2024 22:38
6609
Теглар
«Бавария»нинг Дэвисга қўйган нархи «Реал»ни қониқтирмаяпти

«Бавария» раҳбарияти чап қанот ҳимоячиси Алфонсо Дэвис билан 70 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр, дея хабар беради Bild. 

Аммо сўнгги ойларда 23 ёшли канадаликка фаол қизиқиш билдираётган «Реал» бунча пул тўламоқчи эмас. Мадрид клуби мюнхенликлар билан музокара жараёнини 30-35 млн евролик таклиф билан бошлаш ниятида ва максимал 40 млн евродан кўп бермоқчи эмас. 

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Дэвис барча турнирларда 27та ўйинда қатнашиб, 1та гол ва 3та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди Ҳимоячининг «Бавария» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар