28.02.2024 21:28
2101
Теглар
Эрон Про лигаси. Остон Ўрунов дебют қилган ўйинда «Персиполис» «Зоб Оҳан»ни мағлуб этди

Эрон чемпионати 18-тури доирасида «Персиполис» сафарда «Зоб Оҳан» меҳмони бўлди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида меҳмонлар вакили Георгий Гвелесиани томонидан пеналтидан киритилган гол «қизил армиячилар»га ғалаба келтирди – 1:0. Шу куни Остон Ўрунов 66-дақиқада захирадан майдонга тушиб, клуби сафидаги дебютини ўтказди.

Шу тариқа, «Персиполис» 36 очко билан 2-ўринда қолиб, пешқадам «Истиқлол»ни (39) таъқиб этишда давом этмоқда.

Эрон Про лигаси. 18-тур

Зоб Оҳан – Персиполис – 0:1

Гол: Гвелесиани, 9 пен.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар