27.02.2024 11:20
1489
Манчестер мери: «Гвардиола — барча даврлардаги энг яхши испан экспорти»

Манчестер мери Пеп Гвардиолани Испаниянинг энг яхши экспорт маҳсулоти деб атади. 

Сиёсатчи Буюк Британиядаги Испания савдо палатаси томонидан ўтказилган тадбирда «Манчестер Сити» муваффақиятларини тилга олди.

«Барча даврлардаги энг яхши испан экспорти — Пеп Гвардиола», — деди 2017 йилдан бери шаҳар мери вазифасини бажараётган Энди Бернем. 

53 ёшли Пеп 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа Чемпионлар Лигасида (ўз тарихида биринчи марта), Премер-лигада (5 бор), Англия Кубогида (2 марта), Англия Лига Кубогида (4 бор), Англия Суперкубогида (2 марта) ғолиб бўлган. Шунингдек, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам ютган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар